Фото: Collins Lesulie/ Unsplash
Швецияда олимлар татиуровкалар саратон келтириб чиқариш хавфини ошириши мумкинлигини аниқлади. Олимлар ўтказган тадқиқот eClinicalMedicine тиббий журналида эълон қилинди. Ўрганишлар Швецияда яшовчи 12 минг киши ўртасида олиб борилган. Улар 2007 ва 2017 йилларда лимфома саратони ташхиси қўйилган 3 мингга яқин кишини худди шунча саратонга чалинмаган кишига ёш ва жинсига қараб таққослаб чиққан.
Лимфа тизими саратони тананинг микроблар ва касалликларга қарши курашишга ёрдам берувчи қисмида содир бўлади. Бу саратон турининг хавф омилларига иммун тизимини сусайтирадиган касалликлар, иммун бузилишлари, ОИТС, ёш ва оила тарихи билан боғлиқ турли инфекциялар киради. Баъзи пестицид ва гербицидлар, масалан, тамаки тутуни лимфома саратонига сабаб бўлиши мумкин.
2021 йилда тадқиқотчилар ўзлари аниқлаган иштирокчиларга саратон хавфини оширадиган турмуш тарзи кечирганми-йўқми, татуажи борлиги ҳақида саволлар юборган.
Шу тадқиқот натижасида олимлар татуаж лимфа тизими саратони хавфини 21 фоизга ошириши мумкинлиги ҳақида хулоса берган. Лекин татуаж — тўғридан тўғри сабаб эмас, балки фақат ассоциая бўлиши мумкин. Татуажнинг зарари ҳақида кўпроқ тадқиқотлар олиб бориш керак, деган хулоса берилган.
Бироқ тадқиқотчилар инсон танасининг қанчалик катта қисмида татиуровка борлиги саратон хавфини шунчалик оширишига оид боғлиқлик топмаган. аммо улар ҳажмдан қатъи назар татиуровка тананинг қуйи қисмларида ҳам яллиғланишлар содир бўлишига олиб келади, деган фикрда.
Ҳозиргача татиуровканинг соғлиққа таъсири жуда кам ўрганилган, лекин унинг оммалашаётгани бу борадаги тадқиқотларни актуал қилиб қўяди. 2023 йилги маълумотга кўра, АҚШдаги ҳар 3 одамнинг бирида татиуровка бор. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”