Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати
“Эколог.уз” Telegram каналида республикада фақат Сурхондарёда яшайдиган, ўта ноёб тур бўлган, Халқаро ва Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган тарғил сиртлоннинг (дўлта) Шўрчи туманида ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди.
"Жамоамиз ҳар йили тарғил сиртлонларининг чўпонлар, маҳаллий аҳоли, браконерлар томонидан ўлдирилиши ҳақида бонг уради. Аммо, афсуски, жониворни ўлдирган шахслар топилган тақдирда ҳам улар жазодан қутилиб қолмоқда.
Зеро, Ўзбекистоннинг барча флора ва фаунаси қазилма бойликлар сингари давлат бойлигидир. Фикримизча, саноқли қолган мазкур жониворларнинг турли сабаблар билан ўлдирилиши мамлакатга қарши қилинаётган жиноятдир.
Бармоқ билан саноқли қолган мазкур ҳайвон ва ўсимлик турларини сақлаб қолиш учун қамоқ жазоси белгиланиши ва ўта оғир жиноят турига киритилиши шарт", — дейилади канал хабарида.
Мазкур масала юзасидан Экология вазирлиги изоҳида айтилишича, Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳолат ўрганилган.
Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати
"Воқеа 2023 йилнинг октябрь ойи охири — ноябрь ойи бошларида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Ободон” маҳалласида “Такатош” массивида фуқаро Ш.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланди. Ҳолат натижасида табиатга 1 миллиард 60 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ўрганиш натижаларига кўра бир бош номаълум ҳайвоннинг суяклари топилиб, улар қайси ҳайвон турига тегишлилиги борасида илмий хулоса олиш мақсадида тегишли ташкилотларга жўнатилди. Хулоса олингач, ҳужжатлар чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилади", — дейилади вазирлик ахборотида.
Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати
Экология вазирлигининг эслатиб ўтишича, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш қатъиян тақиқлангани, бу қонунга кўра кескин жавобгарликка сабаб бўлади.
Хусусан, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 202-моддасига кўра, “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни нобуд қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Маълумот учун, Сурхондарё ҳудудида яшайдиган тарғил сиртлон (дўлта) Африкадаги қариндошидан фарқ қилади. У анча йирик ва ёли бор. Гўшт, ўлакса, мева, ҳаттоки оч қолса ўсимликлар билан ҳам озиқланади. Сўнгги йиллар уларнинг яшаш ҳудуди одамлар томонидан ўзлаштирилиши, яйловзорга айлантирилиб, чорванинг кўплаб боқилиши натижасида сони жуда кам қолиб, бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”