Инсон ботинида ижтимоий тафовутларни билмайдиган, енгиб бўлмас тўсиқлар, ҳал этилмаган муаммолардан бехабар кучлар мавжуд. У пастлашган, қуйи ва ночор, шу билан бирга бой-бадавлат ва гуллаб-яшнаган, ҳамма тушунадиган даражада оммабопдир. Ким тўғри тафаккур юритса, бу кучга эгалик қилади. Дадил бўлинг. Буни ўзингиздан бошқа ҳеч ким кашф эта олмайди...
Ақлни эгаллаган нотаниш қўрқув нимадан иборат? Худди қисқа туташув каби биринчи уринишдаёқ инсонни муваффақият чўққисига олиб чиқиши мумкин бўлган кучни кашф этишга ўхшаш нарсани чақирадиган «тилсим» нима ўзи? Нега аксарият одамлар ўз ҳаётининг гипнотик салбий мароми қурбонига айланади, нима учун уларнинг қобилияти ўз кучларининг яширин жиҳатларидан мосуво бўлади?
Барча даҳолар ана шу куч томон йўл топганлар. Буюк лидерлар америкача турмуш тарзининг шаклланишига ҳисса қўшганларида худди шу йўлни босиб ўтганлар.
Фрэнк Гонсаулес ич-ичидан келувчи ушбу сирли кучдан қандай фойдаланишни биларди. Бу бўлажак руҳоний янги типдаги коллеж яратишни орзу қилган. У нимани хоҳлашини аниқ билар, аммо бунинг учун миллон доллар талаб қилиниши энг катта тўсиқ бўлиб турарди.
Гонсаулес ўз олдига миллион долларга эга бўлиш вазифасини қўйди. Қатъий мўлжал ва мақсаднинг аниқлиги режасининг биринчи босқичини белгилади. У ўйлаб-ўйлаб, «Мен миллион доллар билан нима қилган бўлардим?» деган мавзуда маъруза ёзди. Кейин эса Чикаго газеталарида эълон бериб, келгуси ҳафта якшанбасидаги эрталабки ибодатда шу мавзуда маъруза ўқишини маълум қилди.
Ўша кун келди. Ваъз ўқиб бўлганидан кейин Гонсаулеснинг олдига бир нотаниш киши келди ва шундай деди:
– Менга сизнинг ваъзингиз ёқди. Марҳамат, офисимга бориб, ўзингизга зарур бўлган бир миллион долларни олишингиз мумкин.
Бу нотаниш киши «Армур компани» компаниясининг асосчиси Филипп Армур эди.
Воқеа шу билан тугади ва унинг моҳияти шундаки, ҳаммасини хоҳиш-истак сари буриб юборишга мажбур этувчи куч асосида ИШОНЧ мавжуд эди. Бу шунчаки пассив ишонч бўлмай, хатти-ҳаракат билан мустаҳкамланган ишонч эди.
Тўғри англанган ишонч ҳамиша фаол бўлади, асло пассив бўлмайди. Пассив ишончда ишлайдиган моторнинг кучидан зиёд куч йўқ. Ваҳоланки, машина ишлаши учун уни ҳаракатга келтириш керак. Фаол ишонч қўрқув нима эканлигини билмайди ва ўзида ҳеч қандай чекланишларни қолдирмайди. Ўлгудай ожизлашган одам ҳам ўзидаги ишонч туфайли қўллаб-қувватланиб, кучли ва буюк даражага етади. У кулфат, муваффақиятсизлик ва қўрқувни назар-писанд қилмайди.
Ҳаёт йўллари баъзида одамларни шундай чорраҳага олиб келадики, улар йўл кўрсаткичларига қараб, бирида «Ишонч», бошқасида «Қўрқув» деб ёзилган қисмат битикларидан бирини танлашлари керак бўлади. Аммо одамлар аксар ҳолларда «Қўрқув» йўлини танлайдилар. Нима учун? Бу танлов инсоннинг ички онгли қурилмасидан келиб чиқади. Яратган эса бизга уларни назорат қилиш қобилиятини ато этган.
Кимки ишонч йўлини танлаган бўлса, ўз онгини шунга қараб мослайди. Улар қачонки тез ва дадил қарорлар қабул қилишса, ана ўшанда доимий жараёнда бу ишни амалга оширишади. Қўрқув йўлини танлаганлар ҳам шундай ҳаркат қилишади, чунки уларнинг онги тажриба асосида мослашишдан бош тортади.
Сиз бу сирли кучни ичингиздан ахтаринг. Уни топган пайтингизда ўзингизнинг ҳақиқий «мен»ингиз билан учрашасиз. Бу сирли куч шахсий «ярмингиз» ҳисобланади. Сиз ҳаётингиздаги ҳар бир тажриба асосидаги моделнинг такомиллашган турини яратасизми, ажойиб китоб ёзасизми ёки юксак мазмунли маърузалар тайёрлайсизми, тинчлик-осойишталик эшигингизни чертади ва сиз обрў-эътибор ҳамда мукофотга эга бўласиз. Ким бўлишингиз, илгари мудом муваффақиятсизлик таъқиб этганидан қатъий назар, энди бундай бўлмайди. Сизни муваффақият кутади.
(Наполеон Хилл китобидан)
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар