
“Диққатингиз қани?” — агар бу савол сўнги пайтларда сизга кўп берилаётган бўлса, эҳтимол, жавоб смартфонингизда яширин бўлиши мумкин. Ҳоккайдо университети тадқиқотчилари олиб борган сўнгги илмий иш натижалари бутун дунёдаги миллионлаб фойдаланувчилар учун ойна каби бўлди.
Экранингиз сизни қандай “йўқотяпти”?
Тадқиқот натижаларига кўра, смартфонлар фақат ахборот манбаи эмас — улар диққатни парчалаш, стрессни кучайтириш ва тана ҳиссий фаоллигини пасайтиришда ҳам иштирокчи экан. Қарангки:
- Ҳатто оддий қўнғироқ белгиси — энг осон вазифаларга ҳам эътибор қаратишни қийинлаштиради.
- Смартфон билан ўзаро алоқа — юрак уришини тезлаштиради ва тана хабардорлигини камайтиради.
- Билдиришнома кутиш ҳолати — инсоннинг кундалик хулқ-атворига шундай таъсир қиладики, бунга ўзи ҳам аста-секин эътибор бермай қолади.
Қизиқми? Энди жиддий қараш вақти келди
Илмий гуруҳ ўз тадқиқотларида экранга қараб яшаш натижасида инсоннинг диққат маркази ва ички физиологик ҳолати қандай ўзгараётганини ўлчади. Натижалар эса жуда “оғриқли” — доимий равишда смартфон билан чалғитилган одамлар ўз танасини камроқ ҳис қила бошлайди. Яъни, нафақат ақлий фаолият, балки жисмоний ҳолат ҳам таъсирда қолар экан.
Нима қилиш керак?
Илмий тавсиялар жуда оддий, аммо самарали:
- Смартфондаги билдиришномаларни чекланг;
- Кун давомида рақамли детокс (танаффус) қилинг;
- Экранини ёқмаган ҳолда дам олинг.
Қўлингиздаги қурилма орқали хаёлингиз ҳам “чопиб кетяпти”
Ҳар гал экранга боққанингизда, ўзингиздан сўранг: “Бу менга фойдали бўляптими ёки эътиборимни чалғитяптими?” Илмга таянадиган бўлсак, жавоб аниқ — азият чекмаслик учун чеклов шарт!
Эсда тутинг: смартфон — фойдали ёрдамчи, аммо уни нотўғри ишлатсангиз, “ақлни чарчатадиган” қурилмага айланиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!