22:24 / 14.09.2017
7 809

Бўрида барака бор

Бўрида барака бор
Биз чет қишлоқлардан бирида истиқомат қиламиз. Тоғ ён бағрида яшаганимиз учун одамларнинг уйлари бир-бирига яқин эмас, аксинча, узоқроқ, лекин қулай ва текисроқ жойга қурилган. Албатта, бунинг яхши томонидан кўра ёмони кўпроқ. Сабаби, биздек бағрикенг, меҳмондўст халққа қўшнининг узоқлиги сира тўғри келмайди. Ахир, бир-бирингизни кўриб, гурунглашиб турганга нима етсин? Шундай бўлса-да, биз қўшниларникига тез-тез чиқиб ҳол-аҳвол сўраб турамиз. Барибир бу девор-дармиён қўшни каби бўлмайди.

Ўткан йили айни мана шундай баҳор кунлари эди. Тонг қоронғусида қўйларни боқиш учун ҳайдаб кетаётгандим. Қарасам, қўшни ҳовлида ғала-ғовур. Ёшлигим учун “Ҳа, тинчликми?” деб бақиргани уялдим. Лекин уйга қайтишим билан бу ҳақда отамга айтдим. — Мен чиқиб келай бўлмаса, — деди отам эшитиши билан жойидан ирғиб тураркан. — Тинчлик бўлсин, ишқилиб.

— Мунча қолиб кетдингиз? Тинчликмикан? — сўради онам.

— Тинчлик. Ма, мана буни олиб қўй, — деди отам қўлидаги қоғозга ўроғлиқ гўштни онамга узатиб.

— Қўй сўйишибдими? — ажабланди онам.Ҳа. Ўғли кечаси қўйларини бир ёйиб келай деб чиқибди. Буни қара, ғафлат босиб қўранинг атрофида турган иккита бўрини кўрмабди. Қўранинг оғзини очса, ҳар доим ташқарига югурадиган қўйлар ҳуркиб, чиқай дейишмасмиш. Болаям ёш-да, қўйнинг нимадан чўчиб турганига эътибор қилмай, ичкарига кириб, қўйларни мажбурлаб ҳайдабди. Иккита қўй чиқиши билан бўри ташланибди-да! Шундагина кўрган бола бечора бўрини...

— Вой ўлмасам... — онам ваҳима билан ёқасини ушлади. — Болага ташланмабдими, бўри?

— Йўқ, бу ёғига бола пишиқлик қилибди. Шартта қўранинг оғзини ёпиб, бақира бошлабди. Таёғиги ўқталиб, шовқин кўтараверган. Уйдагилар югургилаб чиқишибди. Шунда ҳалиги бўрилар оғзидаги ўлжасини ташлаб қочибди.

— Қўйни бўғизлаган эканми? — сўради акам.

— Ҳа, иккита бўри битта қўйга ташланган экан. Бири бўғзидан, иккинчиси думбасини олган экан. “Ғажиб ташлашга улгурмаган экан”, деди қўшни. Балки тузатса бўлар, деб тонггача қарашган-да. Лекин бўзғидан қон кетиши тўхтамабди. Кейин ҳаром қотмасин, деб ўзлари сўйиб олишибди. Жониворнинг ичидан қўзичоқ чиқибди. Ҳадемай туғадиган экан.

— Ҳайрият, куйиб қолишмабди-ку! Асосийси, ўғлига ҳеч нарса қилмабди, — хотиржам тортди онам.

— Қайтанга Абил бобонинг димоғи чоғ, — деди отам бизни ҳайрон қолдириб.

— Тавба, эсини еганми, шу чол. Битта қўйдан ажраб, яна хурсандми? — гап қўшди катта опам.

— Бу яхшиликка эмиш. Абил бобо вақтида катта чўпон бўлган. Одамларнинг қўйини боқарди. У кўп нарсани билади. “Бўрида барака бор. Бекорга қадимгилар “Бўрими, тулки?” деб сўрамайди. “Бўри” ишлар бароридан келишини англатади. Болам, энди қўйларинг урчийди. Шунақа кўпайиб кетадики, оғзинг очилиб қолади”, деди бобо. Мен ишондим. Бу гапни аввал ҳам эшитгандек эдим.

— Гўрдан кўпаядими? Мана, ўзи иккита қўйга куйибди-ку! Ичидаги боласини қўшганда. Нима десин, шундай деб овутади-да, болаларини, — деди онам.

— Майли, яхши ният-да! Кўпайсин. Ўзи ўн учтагина қўйи бор экан. Ундан ҳам иккитаси қўчқор. Қолгани туғса ҳам кўпайиб кетади-да...

— Бугун ҳам битта қўйимиз эгизак туғди. Отам олиб қолди. Қўзичоқ чарчайди, — дейди кулиб у.

— Аввал қўйларимиз сира эгизак туққан эмас. Қўрамизга бўри теккандан буён барака келди. Ҳар куни битта қўйимиз туғяпти. Яна эгизак. Ўзимча ҳисобладим. Ёзгача қўйларимиз сони элликдан ошади. Келаси йил бултурги қўзиларимиз ҳам туғади. Шу билан қўйларимиз юздан ошиб кетади. Қара, икки йилнинг ичида ўн учта қўй шунчага кўпаяди, — қўшнимизнинг ўғли ҳайратини яшира олмайди.

Отам кетиши билан бизнинг ҳам ичимиз қизий бошлади. Тағин атай қилгандек отам ҳам келай демасди. Орадан уч соатча вақт ўтиб, кириб келди.

“Қўй сўйган экан-ку!” — ўйладим ўзимча.

Отам негадир бобонинг гапларига ишонди. Лекин ишонасизми, йўқми, ўша ойнинг ичида уларнинг қўйлари эгизак қўзилай бошлади. Ҳар куни бирга қўй боққани чиқамиз, тенгқуримнинг қўйи кўпайиб кетаверади.

Ёзда эса уларнинг қўйлари сони бизникидан кўп эди. Ўттиздан ошганди. Мана, бу баҳор ҳам шундай бўляпти.

Менинг қулоқларим тагида эса отамнинг сўзлари жаранглади: “Бўрида барака бор!”

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўрида барака бор