Кабобни кола, газланган сув ва шунга ўхшаш суюқликлар билан мариновка қилманг гўштнинг бор таъми суюқликка чиқиб кетади. Гўштнинг таъми сақланиб қолиб янада мазали бўлиши учун тажрибаларим давомида энг мазали бўлган кабоб пишириш услубим билан ўртоқлашаман. Биронта чойхонада бу услубда мариновка қилинмайди, кўпинча бошқача осон йўлини танлашади. Ишонинг, бу кабобнинг таъми нафақат Бухорода, балки бутун республикада машҳур Ғиждивон ва Чорбакр шашликларидан ҳам мазалироқ чиқади.
Гўшт танлаш ва кесиш
Кабоб учун ёш қўй ёки ғунажин гўштининг камҳаракатланадиган қисмидан олиш керак. Гўштни юмшоғини танлай олмасангиз ҳар қанча уринманг сизнинг кабобингиз юмшоқ чиқмайди. Гўштни чиройли кесиш мақсадида сал қаттиқроқ бўлгунча тузламаган ҳолда музлатгичга яхламаслиги учун оз муддат қўясиз. Кейин музлаткичдан олиб, фақат лаҳм жойларини ажратиб олиб, чиройли қилиб 2.5-3 см қалинликда кубик шаклида кесиб чиқасиз. Кабобни янада маззали чиқиши учун ҳар бир гўштнинг орасига ёғ қўйиб сихлаш керак. Ёғ танлашда қорамолнинг ошқозони атрофидаги пардасимон ёғларнинг 0.5-1 см қалинликдаги қисмидан сотиб олиш керак бўлади.
Мариновка (2 кг, гўшт учун)
Гўштнинг таъми ўзида сақланиб қолиши учун аввало қуруқ мариновка қилишимиз керак, бу учун албата гўштимиз юмшоқ бўлиши шарт. Аввал идишга гўштни солиб тузлаймиз, кейин қуйидаги махсулотлар ёрдамида мариновка қиламиз.
1. Гўштнинг таъми чиқмаслиги ва ўзига янада мазали там олиши учун мариновкамизга 80 мл қаймоқ соламиз.
Қаймоқнинг таркибидаги ёғ мариновка вақтида гўштнинг атрофини ўраб олиб унга ўзгача там беради ва кабобни пишириш пайтида гўштнинг юза қисми қора бўлиб куйиб қолмаслигини олдини олади.
2. Қуйидаги меваларнинг бирини сиркасидан ишлатамиз:
- узум сиркаси 6 ош қошиқ;
- анор сиркаси 6 ош қошиқ.
Сирка танлашда унинг қуюқроғини, узоқ йиллилигини ва ўткир ҳидлигини харид қилинг.
3. Ярим килограмм пиёзни сихлаш пайти гўштдан ажратишга қийналмаслик учун йирикроқ қилиб ҳалқа шаклида тўғрилаб соламиз.
4. Дориворлар таъбга қараб:
- кинза бир чой қошиқ;
- зира икки чой қошиқ;
- занжабил (имбир) бир қошиқ.
5. Аччиқ қалампир, бу махсулотни ўзини мариновкага ишлатиб бўлмайди, лекин кабобни тишлаганда салгина қалампирнинг тами тилингизга сезилса кабоб янада ажойиб чиқади. Қалампир таъмини гўштга бериш учун сиркага қалампирни майдалаб камида бир ой олдин аралаштириб қўясиз. Иккинчи усули эса қалампирни майин тўғрилаб олиб сиркага қўшиб эзиш мосламаси (блендер) ёрдамида яхшилаб эзиб, сирка суюқлигини докадан ўтказиб алоҳида қилиб оласиз. Қалампир таъмли сирка билан гўштни мариновка қилсангиз кабоб жуда мазали бўлади.
Мариновка қилинган гўштни устини оғирроқ нарса билан қаттиқ ёпамиз-да, 4 соатдан 24 соатгача вақт мобайнида музлатгичда ёки салқин хонада қўямиз. Агар олган гўштингиз юмшоқ бўлмаса икки-уч суткагача мариновка қилиб қўйишингиз мумкин.
Кабобни пишириш
Олов таёрлашда кўмир, кўмир бўлмаса саксовул ёки ўрик дарахтлари яхши ёнади. Шашликни баланд оловда пиширсангиз гўштнинг мағзи пишмасдан қолади. Жуда паст оловда пиширсангиз, гўштингиз қаттиқроқ бўлиб сели чиқиб кетади. Шу сабаб оловни меъёрида иссиқлик берадиган даражада таёрлаш керак. Оловни меъёрини билмасангиз, имкон қадар гўштни йирикроқ кесмасликка ҳаракат қилинг. Гўшт ингичкароқ кесилган бўлса жуда тез пишади ва мағзи пишмасдан қолмайди. Пиширишда тажрибага эга бўлмаганларга аввалиги кабобнинг бир дона сихини пишириб кўришни тавсия қиламан.
Манба: usmonov.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»