date

Хорижий ва нодавлат университетлар учун грант танлови янгиланди

Хорижий ва нодавлат университетлар учун грант танлови янгиланди

Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари учун давлат гранти асосида ажратилган мингдан ортиқ ўринлар бўйича танлов яна очилди. Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун ажратилган 1 320 та ўриндан вакант қолганлари бўйича қўшимча танлов ўтказилиши белгиланди.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 25 ноябрдан 4 декабргача хорижий ёки нодавлат ОТМларга тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган номзодлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтади. Бу жараён танловда иштирок этиш учун биринчи ва энг муҳим босқич ҳисобланади.

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025 йил 11 декабрга қадар тест синовлари ташкил этилади. Тестларнинг ўтказилиш санаси, манзили ва вақти ҳақидаги барча маълумотлар абитуриентнинг шахсий кабинети орқали эълон қилинади. Номзодлар имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани ҳам ўша кабинетдан юклаб олиши мумкин.

Шу билан бирга, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 14 майдаги қарорига асосан, рўйхатдан ўтган абитуриентлардан белгиланган миқдордаги тўлов ундирилади. Тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлар тест синовига қўйилмайди ва танловда иштирок этиш ҳуқуқини йўқотади.

Тест синовлари натижасига кўра номзодларнинг тўплаган баллари кетма-кетлик тартибида шакллантирилади. Шундай тарзда тузилган рейтинг рўйхатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, 2025 йил 15 декабрга қадар тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Мазкур қўшимча танлов хорижий ва нодавлат университетларда ўқишни истаган, лекин аввалги босқичда грант ўрнини қўлга кирита олмаган кўплаб ёшлар учун янги имконият яратиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хорижий ва нодавлат университетлар учун грант танлови янгиланди