
«Манчестер Сити»да қайтадан ишонч: Абдуқодир стартда
Европа Чемпионлар Лигасининг навбатдаги турида «Ман Сити» ўз майдонида «Байер»ни қабул қилади. Ушбу беллашув Ўзбекистон футбол мухлислари учун алоҳида аҳамиятга эга — ЧЛнинг бу турида ҳам Абдуқодир Хусанов асосий таркибдан ўрин олди.
Бир неча турдан бери Пеп Гвардиола жамоасида марказий ҳимояда барқарор ўйнаётган Хусанов бугунги ўйинни ҳам стартда бошлайди. Sofascore тақдим этган таркибда у 4-2-3-1 схемасида Стоунс ва Аке билан ёнма-ён ҳаракат қилади.

«Сити»нинг старт таркиби:
Дарвозабон: Траффорд
Ҳимоя: Хусанов, Стоунс (к), Аке, Аит-Нури
Ярим ҳимоя: Льюис, Нико Гонсалес, Реййндерс, Бобб, Савиньо
Ҳужум: Мармуш
Эътиборлиси — Эрлин Ҳолланд бугун захирада. Савиньо ва Мармуш ҳужумда динамика яратади, Хусанов эса марказда тўп чиқариш ва биринчи босқичда ўйинни қуриш вазифасини бажаради.

«Байер»нинг старт таркиби:
Леверкузен клуби ҳам ўйинга энг кучли таркибини чиқарди:
Флеккен, Куанса, Баде, Тиллман, Шик, Поку, Грималдо (к), Гарсия, Маза, Кофане, Белосиян.
«Байер» жамоаси ҳужумда Шик ва Поку орқали босимни кучайтириши кутилмоқда. «Сити»нинг ҳимояси айнан шу босимни қабул қилиши ва Ҳусанов бугунги асосий тестлардан бирига айланиши мумкин.
Ўйин олдидан кутилмалар
«Сити»нинг таркибидаги бир қатор ротацияларга қарамай, жамоа барибир фаворит. Шунга қарамай, «Байер»нинг юқори темпдаги футбол услуби ҳимоячилар учун жиддий синов — айниқса марказда ўйнаётган Ҳусанов учун.
Ҳозирча ўйиндан олдинги рейтингларда Ҳусановнинг прогноз балли 6.90 деб баҳоланган, бу унинг мустаҳкам ва ишончли ўйин қилиши кутилаётганини кўрсатади.
Абдуқодир учун яна бир катта имконият
Чемпионлар Лигасида асосий таркибда мунтазам майдонга тушиш — ёш ўзбек ҳимоячиси учун улкан натижа. Бугунги ўйин унинг мавқеини янада мустаҳкамлаши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
