
Гаджетларнинг кичик болалар ва ўсмирлар учун салбий таъсири шу даражада батафсил ҳужжатлаштирилганки, технологиялардан воз кечиш тарбиянинг асосий мақсадларидан бирига айланиб улгурди. Бироқ янги тадқиқот электрон қурилмалар экрани олдида ўтказилган вақт боланинг руҳий саломатлигига таъсир қилиши борасидаги масалани илгари сурмоқда. Яна бир тадқиқотга кўра, болага гаджетлардан фойдаланишни ман этиш аслида ёқимсиз оқибатларга эга бўлиши мумкин.
Ўсмирлар ижтимоий тармоқлар ва видеоўйинларга кўп вақт сарфлашлари борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Америка педиатрия академияси ҳисоб-китобларига кўра, бола электрон қурилмаларга кунига ўртача етти соат сарфлайди. Болаларнинг ўзи вазият назоратдан чиқиб кетганини тан олишмоқда: 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирларнинг 54 фоизи телефон олдида кўп вақт сарфлашини ва 52 фоизи бу вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилганини айтишган.


Гаджетларга тобелик жамиятда кенг тарқалди. Ўтган йили ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳатто қишлоқларда яшайдиган мактаб ўқувчилари ҳам вақтларини очиқ ҳаводагига қараганда телефон билан кўпроқ ўтказишади. Америка педиатрия академияси 18 ойдан кичик бўлган болаларга телефон бермаслик, 18 ойдан 24 ойгача ёшдаги болаларга мульфильм томоша қилиш вақтини чеклаш, икки ёшдан беш ёшгача болаларга электроникадан кунига бир соат фойдаланишга рухсат беришни тавсия этишмоқда. Бироқ бу ишлайдиган ота-оналар учун уйда смартфон, планшет ёки телевизор умуман бўлмаслиги кераклигини англатади.
Соғлиққа таъсири қандай?
Кўп вақтни экран олдида ўтказиш руҳий ва жисмоний саломатлик учун келтирадиган хатарлар билан боғлашмоқда.
- JAMA Pediatrics журналида январь ойида нашр қилинган тадқиқотда 2400 нафар болага тегишли маълумотлар тақдим этилди. Улар икки-уч ёшда гаджетлар ёнида кўп вақт ўтказиш уч ва бешда ёшдаги ривожланишнинг салбий кўрсаткичлари билан боғлиқлигини кўрсатди.
- Кунига уч соат вақтни гаджетлар билан ўтказган тўққиз ва ўн ёшдаги 4495 нафар бола иштирок этган тадқиқот уларда диабет билан касалланиш, инсулинга резистентлик ва ёғ тўпламларининг пайдо бўлиши каби омилларнинг юқорилигини кўрсатган.
- Электрон қурилмалар олдида кунига икки соатдан кўп вақт ўтказиш 15-17 ёшдаги ўсмирларда суяклар мустаҳкамлигининг камайишига олиб келади.
- Preventive Medicine Reports тадқиқотига кўра, кунига етти соатни гаджетлар ёнида ўтказадиган ўсмирларда депрессиянинг пайдо бўлиш эҳтимоли интернетда бир соат вақт ўтказадиганларга қараганда икки марта юқорироқ.
- Lancet тадқиқотларига кўра, экранлар олдида икки соатдан ортиқ ўтирмайдиган, яхши ухлайдиган ва спорт билан шуғулланадиган болаларнинг мияси яхшироқ ишлайди.
- 2015 йилда ўтказилган тадқиқотда гаджетлар ёнида ўтказилган ҳар бир соат мактабдаги ўзлаштиришнинг пасайишига таъсири қилиши кузатилган.
Мазкур тадқиқотлар асосга эга бўлса-да, бу ерда сабаб-оқибатнинг алоқаси йўқлигини ёдда тутиш муҳим: эҳтимол депрессия ёки хавотирга мойил бўлган болалар видеоўйинларга боғланиб қолишар. Бундан ташқари, кўплаб олимлар болаларнинг ўзлари томонидан ҳикоя қилинган маълумотларга асосланади.
“Гаджетлар ёнида ўтказилган вақт ўсмирлар фаровонлигини ёмонлаштириши борасидаги аниқ исботлар кам ва кўпчилик натижалар бир мамлакатда ўтказилган тадқиқотларга асосланади, улар асосида эса аниқ бўлмаган, бироқ болаларнинг машҳур кўрсаткичлари ётади”, - дейди Psychological Science журналидаги тадқиқотчилар.
Мазкур олимлар тадқиқотларида АҚШ, Буюк Британия ва Ирландиядаги 5363 нафар ўсмир иштирок этган бўлиб, уларнинг иши гаджетлар руҳий саломатлик ва болалар фаровонлигига кам таъсир қилишини кўрсатган.
Умуман олганда, тадқиқотчилар нафақат иштирокчиларнинг ўзи, балки уларнинг ота-оналари томонидан берилган маълумотларни ҳам ҳисобга олишган.
Бу ҳолатда саволимизга жавоб топдикми? Албатта, йўқ. Бироқ бу болага электроникадан фойдаланишни ман этиш ҳақида хавотирга тушадиган ҳар бир ота-онанинг фикр юритиши учун баҳона бўла олади.

Яна бир тадқиқот болани телефон ўйнаш имконияти билан мукофотлаш ёки жазолаш қарорининг тўғрилигини шубҳа остига олади. Унда 18 ойдан 5 ёшгача бўлган 62 нафар боланинг ота-онаси иштирок этган. Улардан боланинг гаджетлар билан ўтказган вақтини қандай назорат қилишлари сўралган. Уларнинг фарзандлари иш кунлари 1,5 соат, дам олиш кунлари эса икки соатга яқин вақтни экран олдида ўтказади. Яхши хулқи учун компьютер олдида ўтиришга рухсат олган болалар дам олиш кунлари бошқаларга қараганда интернетда 20 дақиқага кўпроқ вақт ўтказишган.
“Бу худди болаларни ширинлик билан мукофотлаш керак эмаслигига ўхшаб кетади, чунки у тобеликни чақириши мумкин”, - дейди оила муносабатлари ва амалий овқатланиш профессори Жесс Хайнс.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, хатарларга қарамай, гаджетлар биз билан узоқ вақт давомида бирга бўлади. Ёшлар ҳаётини қандай қилиб уларга интеграция қилишни тушуниш улардан фойдаланишни чеклаш каби муҳим. Шимолий Каролина штати университети тадқиқотчиси, қишлоқ болалари тадқиқотини бошқарган Линкольн Ларсон бу борада шундай дейди:
“Вақтни ортга қайтара олмаймиз. Гап табиат ва технологияни интеграция қилиш усулини топишда. Болаларнинг электроникага муҳаббатини ҳисобга олиб, табиатдаги ҳордиқни унутмасликка ёрдам берадиган дастурларни ишлаб чиқа оламизми?”.
Ёки бор-йўғи камроқ хавотирга тушиш керакдир. Болалар биз ўйлаганчалик хатар остида эмас, кўп ҳолларда биздан ўрнак олишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар