date

Челси Майк Менян билан алоқани тиклади

Челси Майк Менян билан алоқани тиклади
Лондоннинг "Челси" клуби "Милан" дарвозабони Майк Меняннинг вакиллари билан яна боғланди. Бу ҳақда журналист Саша Таволери хабар берди.

Маълумотларга кўра, "кўклар" Менянни бепул асосда қўлга киритишни исташмоқда. Франсуз дарвозабон эса "Милан" билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.

Агар "Челси" янги дарвозабон билан шартнома имзоласа, улар Филип Йоргенсендан халос бўлишга ҳаракат қилиши мумкинлиги қайд этилган. Жорий мавсумда 30 ёшли Менян барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушди, 9 та гол ўтказиб юборди ва 7 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлади.

Меняннинг "Милан" билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача тузилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Челси Майк Менян билан алоқани тиклади