14:22 / 04.02.2021
1 711

Навбаҳорда сайёр қабул ва сайёр суд ўтказилди

Навбаҳорда сайёр қабул ва сайёр суд ўтказилди
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш одил судлов олдига қўйилган энг муҳим масалалардан биридир.

Давлат раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йил 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди ва фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раислари томонидан, Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда, жорий йил 3 февраль куни туманнинг “Кескантерак” маҳалласида фуқаролар ҳамда “Аёллар дафтари”га киртилган
хотин-қизларнинг сайёр қабули ташкил этилди.

Сайёр қабулда уч нафар аёллар, тўрт нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда суд раислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги
“Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш одил судлов олдига қўйилган энг муҳим масалалардан биридир.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Қонунга кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасида, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкинлиги, шунингдек, шахс ижро этилмаган қўшимча жазо, яъни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан ҳам озод қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.

Очиқ мулоқотдан сўнг, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодов томонидан маҳалла биносида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, муқаддам ўғирлик жиноятини содир этгани учун, суд ҳукми билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган уч нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принциплари қўлланиб, улар ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг девонхона мудири
Б.Фармонов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навбаҳорда сайёр қабул ва сайёр суд ўтказилди