date

"Интер" футболчиси уйини талончилар ўмарди

"Интер" футболчиси уйини талончилар ўмарди
"Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастони талончилар қурбонига айланди. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Чемпионлар лигаси доирасидаги "Қайрат"га қарши ўйин вақтида тўрт кишилик талончилар гуруҳи Бастонининг уйига бостириб кирган.

Улар қимматбаҳо соатлар ва дизайнерлик сумкаларини ўғирлашган. Талончилар жуда тез ҳаракат қилишган – улар уйда атиги бир неча дақиқа бўлишган.

Бироқ, сигнализация ишлаганига қарамай, воқеа жойига етиб келган хавфсизлик ходимлари ҳеч кимни қўлга ололмаган. Чоршанба оқшомида "Интер" Чемпионлар лигаси ўйинида "Қайрат"ни 2:1 ҳисобига мағлуб этди.

Алессандро Бастони эса ўйинни тўлиқ захира ўриндиғида ўтказди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Интер" футболчиси уйини талончилар ўмарди