date

МИБ: Табиий газдан қарзи учун қарздорнинг автомашинаси хатланди

МИБ: Табиий газдан қарзи учун қарздорнинг автомашинаси хатланди

Қарздор фуқародан “Hududgaz Sirdaryo” акционерлик жамияти газ таъминоти корхонаси фойдасига 2,2 млн. сўм қарзни ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 10.10.2025 йилдаги қарори бўйича ижро ҳаракатлари Мажбурий ижро бюросининг Ховос туман бўлими томонидан олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаганлиги боис, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган ва қарздорга тегишли "ВАЗ-2107" русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Натижада, қарздор томонидан 2,2 млн сўм қарздорлик тўлиқ тўланган ва ижро ҳужжати ижроси тамомланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Табиий газдан қарзи учун қарздорнинг автомашинаси хатланди