
Мажбурий ижро бюросининг Иштихон туман бўлимига «SH.R.G» хусусий корхонасидан Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 223,3 миллион сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушди.
Қарздор томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси MAN русумли юк автоулови ва тиркамасини фаолият юритилаётган жойда аниқлади ва жарима майдончасига жойлаштирди.
Агар қарздорлик яқин орада қопланмаса, оғир юк машинаси электрон аукцион орқали сотувга қўйилади – тушган маблағ эса солиқ қарзини тўлиқ ёпишга йўналтирилади.
Солиқ мажбуриятлари – жиддий масала. Вақтида тўлов – мулкни сақлаб қолишнинг энг ишончли йўли.
Маъруф ХАСАНОВ
Мажбурий ижро бюросининг Иштихон
туман бўлими давлат ижрочиси
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг