
"Фиорентина" клуби расмий веб-сайтида янги бош мураббий тайинлангани ҳақида маълумотни эълон қилди. Энди жамоани 53 ёшли Паоло Ваноли бошқаради.
Ваноли июн ойидан бери ҳеч бир клубда ишламаётган эди. Футболчилар ва мухлислар орасида у "Спартак" клубидаги 2021-2022 йиллардаги фаолияти билан эсда қолган.
Яқинда "Фиорентина" бош мураббийи Стефано Пиоли билан хайрлашди. Жамоа мавсумни муваффақиятсиз бошлади ва А Серия турнир жадвалининг сўнгги, 20-ўрнида жойлашган.
10 турда "Фиорентина" 4 марта дуранг ўйнади ва 6 марта мағлуб бўлди. "Фиорентина" ўзининг навбатдаги ўйинини 9 ноябр куни сафарда "Женоа" клубига қарши ўтказади.
Қизиғи, "Женоа" ҳам яқинда бош мураббийини алмаштирди ва жамоани Даниэле Де Росси бошқаришга киришган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар