date

Тошкентда уй ноқонуний электрга улангани аниқланди

Тошкентда уй ноқонуний электрга улангани аниқланди
Тошкентда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзенергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилояти “Ўзенергоинспекция” бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Бектемир туманидаги “P. K.R.” МЧЖга тегишли кўп қаватли уй текширилди. Текширув жараёнида мазкур кўп қаватли уйнинг турли жиҳозлари электр таъминотига ўзбошимчалик билан уланиб, йирик миқдорда ноқонуний электр энергияси ишлатилгани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар миқдори 2 миллиард 543 миллион сўмни ташкил этди. Ҳолат юзасидан тўпланган барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Текширув натижасига кўра масъул шахсларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳолаш берилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Ўғирлик” моддасининг 4-қисми бўйича айбдорлар 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда уй ноқонуний электрга улангани аниқланди