15:43 / 29.04.2021
1 578

Ёзёвонлик отадан қарийб 22 млн. сўм алимент ундирилди


Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 09.02.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор О.Мадалиевдан ундирувчи У.Мадалиева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳужжатига кўра, қарздор 2019 йил ноябрь ойидан 2021 йил апрель ойига қадар 21 769,2 минг сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.Мадалиевдан алимент қарзи тўлиқ ундирилиб, ундирувчи У.Мадалиевага топширилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёзёвонлик отадан қарийб 22 млн. сўм алимент ундирилди