date

Юлдуз Усмонова ва Президент мулоқоти ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди (видео)

Юлдуз Усмонова ва Президент мулоқоти ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди (видео)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган санъаткорларни мукофотлаш маросимида Юлдуз Усмонова билан бўлган мулоқот ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Сўзга чиққан Усмонова давлат томонидан берилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирар экан, айрим муаммоларга ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, ҳар йили унвон олаётган санъаткорларнинг айримлари кейинчалик ижоддан узоқлашиб қолмоқда.

“Бу унвонлар санъаткорни рағбатлантириш, мотивация бериш ва халқ учун хизмат қилишга ундаши керак. Санъатнинг нонини еган экансиз — ишлашингиз керак. Давлат санъатдан ҳеч қачон маблағни аямаган, энди биз ҳам бунга муносиб жавоб қайтаришимиз лозим”, деди хонанда.

Шунингдек, у устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш, санъаткорларнинг жамият ва давлат билан ҳамнафас бўлиб ишлаши зарурлигини таъкидлади.

Президент Мирзиёев эса ўз навбатида Юлдуз Усмонованинг самимий ва дадил фикрларини юқори баҳолади.

“Юлдуз Усмонова кўплаб муҳим масалаларни кўтарди. Унинг меҳнаткашлиги, ўзига бўлган ишончи ва халқ орасидаги обрўси алоҳида эътиборга лойиқ. Агар барча санъаткорлар сиз каби ишласа, концерт ҳам, кино ҳам, натижа ҳам бўлади”, деди давлат раҳбари.

Учрашув якунида президент санъат аҳлига муваффақият тилаб, уларнинг меҳнати мамлакат тараққиёти учун муҳим эканини яна бир бор таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова ва Президент мулоқоти ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди (видео)