Райҳон янги “No Stress” номли бомба таронаси билан хурсанд қилмоқда!

Ўзбекистонлик машҳур хонанда Райҳон Ғаниева мухлислари учун навбатдаги мусиқий янгиликни эълон қилди. Санъаткор яқин кунларда “No Stress” номли янги қўшиғини тақдим этишини маълум қилди.
Хонанда ушбу хабарни ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали улашиб, мухлисларини премьерага тайёргарлик кўришга чақирди. Райҳоннинг айтишича, янги тарона 5 июнь куни расман тингловчилар эътиборига ҳавола этилади.
“5 июнь куни менинг янги қўшиғим — 'No Stress’ чиқади! Агар уни ҳаммадан биринчи бўлиб тинглашни истасангиз, сторисга ўтинг, ҳавола орқали пресаве қилинг ва юракчани босинг. Шунда қўшиқ чиққан заҳоти уни биринчилардан бўлиб эшитасиз. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз мен учун жуда муҳим!”, — деб ёзди хонанда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг