date

“Хит” қўшиқлар ортидаги ижодкорларга катта эътибор: янги имтиёзлар эълон қилинди

“Хит” қўшиқлар ортидаги ижодкорларга катта эътибор: янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда шеърлари машҳур қўшиқларга айланган шоир, ёзувчи ва драматургларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни эълон қилди.

Таъкидланишича, эндиликда бундай ижодкорлар давлат томонидан мунтазам рағбатлантириб борилади. Хусусан, улар учун йил давомида ҳар ой 5 миллион сўмдан қалам ҳақи (гонорар) тўлаб берилади. Бу эса ижодкорларнинг барқарор фаолият юритишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, уларга Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида даволаниш харажатлари эса тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Шунингдек, мазкур ижодкорлар учун махсус маҳорат мактаблари ва ижод уйлари ташкил этилиб, уларнинг тажрибасини ёш авлодга етказиш имконияти кенгайтирилади.

Яна бир муҳим янгилик — Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган “Миллий ижодкорлар қурултойи” доирасида йилнинг энг яхши ижодкорлари сараланиб, алоҳида тақдирланади. Бу эса миллий маданият ва санъат ривожига янги суръат бағишлаши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Хит” қўшиқлар ортидаги ижодкорларга катта эътибор: янги имтиёзлар эълон қилинди