Фото: Pixabay
Коронавирус ошқозоности безининг функциясини ўзгартириб юборади ва бу ўз навбатида диабетга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Нью-Йоркдаги Weill Cornell Medicine тиббиёт маркази тадқиқотлари натижасига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
Олимларнинг аниқлашича, коронавирус ҳужайраларга шикаст етказгач, уларнинг фаоллигини пасайтирибгина қолмай, балки функциясини ҳам ўзгартириб юбориши мумкин. Масалан, ошқозоности безида инсулин ишлаб чиқарувчи бета-ҳужайрага вирус тушса, улар инсулин ишлаб чиқаришни одатдагидан кўра камайтирибгина қолмай, глюкоза ва овқат ҳазм қилдирувчи моддаларни ҳосил қилишни бошлайди. Бу эса уларнинг функциясига кирмайди.
«Биз буни ҳужайралар тақдирининг ўзгариши деб атаймиз», — дейди тадқиқот раҳбари Шуйбинг Чен. У ўз тадқиқотлари натижасини диабетни ўрганиш бўйича Европа ассоциациясининг ҳар йили ўтказиладиган йиғилишида тақдим этган.
Айни вақтда бу каби ўзгариш ижобий ёки акс таъсир кўрсатиши ноаниқлигича қолмоқда. Ченнинг таъкидлашича, коронавирусга чалинган айрим беморларда диабет юзага келган. У ушбу масала яна ўрганилиши кераклигини билдирган.
«Коронавирус пандемияси вақтидаги диабети бор янги беморларнинг фоизини шубҳасиз ўрганиш керак», — дея қайд этади эксперт. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?