08:28 / 20.04.2022
1 234

Марғилонда беш нафар болани асраб олган оиладан хориж нашри интервью олди

Марғилонда беш нафар болани асраб олган оиладан хориж нашри интервью олди
Фото: Eurasianet
АҚШнинг Eurasianet нашри Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида тугатилган меҳрибонлик уйининг беш нафар тарбияланувчисини кичик болалар уйи ташкил қилиб, асраб олган Валиевлар оиласи билан интервью ташкил қилди.

Қайд этилишича, Саткак қишлоғидаги маҳаллий аҳоли янги болалар уйи жойлашган кўчани меҳрибонлик тарбияланувчиларига қараётган оила номи билан «Валиевлар кўчаси» деб атайди. Зиёда Валиеванинг уйига келган беш нафар боланинг барчаси Президентнинг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар билан боғлиқ қарори кучга кирганидан кейин тарқатиб юборилган Марғилондаги меҳрибонлик уйидан келган.

Тўрт нафар фарзанди бор Валиева уч ўғил ва икки қизни асраб олиш орқали орзусини амалга оширган. «Мен узоқ вақт таълим тизимида ишладим, меҳрибонлик уйларига тез-тез бориб турдим. Ҳар сафар болаларни кўриб юрагим эзиларди. Турмуш ўртоғим ва болаларимнинг кўмаги туфайли эндиликда катта оилага айландик», — дейди Валиева.

Меҳрибонлик уйларидан кичик оилавий болалар уйларига ўтиш узоқ кутилганди. Собиқ совет иттифоқи томонидан қурилган, ҳар бирида, одатда, юздан ортиқ болалар яшайдиган Меҳрибонлик уйларида зўравонлик ҳам бўлиб турган.

Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билимли инсонлар этиб тарбиялаш учун янги тизим жорий қилиниб, унга кўра, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларидаги ёшларнинг таълим-тарбиясига Миллий гвардия зиммасига юкланди.

Валиевларга кўра, Миллий гвардиячилар етим ва имконияти чекланган болаларни асраб олган уйларни ойига бир мартадан ортиқ ўрганади. Бундай оилаларга давлат ҳар ойда ҳар бир бола учун пальто, этик, бир жуфт кроссовка ва мактаб формаси билан бирга 220 доллар ажратади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг 12 вилоятидан тўрттаси ва Қорақалпоғистон Республикасида етти ёшдан то вояга етгунга қадар болаларга хизмат кўрсатадиган барча меҳрибонлик уйлари тугатилган.

Фото: Eurasianet
UNICEF 2021 йили ҳар 100 000 ўзбекистонлик боладан 250 нафари қайсидир шаклда муассаса тарбиясида экани, бу дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан деярли икки баравар кўп эканини маълум қилган. Ташкилот Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилдаги фармонига жавобан «реинтеграция жараёни яхши режалаштирилган бўлиши, болалар ва уларнинг оилалари бутун жараён давомида қўллаб-қувватланиши керак»лигини қайд этган.

Валиевларга тўхталадиган бўлсак, уларнинг уйи Фарғона вилоятидаги 16 та янги болалар уйларидан бири ҳисобланади. Маҳаллий ҳокимликнинг болаларга ғамхўрлик бўйича мутахассиси Хуршида Ҳакимова «мазкур уйларда ҳеч қандай ташвишли ҳодиса қайд этилмагани»ни айтган.

Бу фикрни Марғилондаги меҳрибонлик уйида яшаган, ҳозир Тошкент шаҳрида талаба бўлган Шермуҳаммад Деҳқонов тасдиқлайди. У етим ва боқувчисини йўқотган болалар дуч келаётган муаммоларни муҳокама қилиш майдони сифатида Telegram’да «Меҳрибонлик уйи» каналига асос солган. Каналда 200 га яқин обуначилар, Миллий гвардия вакиллари, болалар психологлари ва давлат болалар уйларининг собиқ резидентлари бор.

«Фарғона вилоятида очилган болалар уйларига тез-тез бориб тураман. Шахсан кўплаб етимларни биламан ва айтишим мумкинки, бу ер улар учун илиқлик бахш этади. Баъзилар аллақачон «онам ва дадам» деган муқаддас сўзларни ўрганган. Давлатнинг бу масалага қаратган эътибори олдинлари бўлмаган», — дейди ота-онаси уч ёшида вафот этган Деҳқонов.

Валиева эса унинг барча тарбияланувчилари Марғилондаги Меҳрибонлик уйида қандайдир жароҳатларни бошдан кечирганини қайд этган. Ҳозир Валиевлар оиласига Меҳрибонлик уйидан келган болалари ўз фарзандлари билан бирга мактабга боради ва бирга уй юмушлари билан шуғулланади.

«Ота-онам мени меҳрибонлик уйига ташлаб кетган ва мен она муҳаббати нима эканини энди тушундим», — дейди 5 нафар боланинг энг каттаси, 13 ёшли Лайло.

Валиеванинг турмуш ўртоғи, IТ мутахассис$/ЭХ$и Набижон Валиевнинг айтишича, тарбиялашнинг дастлабки қийинчиликлари болаларнинг ривожланишини кузатиш қувончидан устун келади. У тўққиз ёшдан ўн бир ёшгача бўлган уч ўғил спортга иштиёқи борлигини айтган. «Улар терговчи бўлишни хоҳлашади. Бу Миллий гвардиячиларнинг уларда қолдирган катта таассуротлари билан боғлиқ бўлса керак», — дея қўшимча қилган Валиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марғилонда беш нафар болани асраб олган оиладан хориж нашри интервью олди