Оламшумул машҳурликка қарамай, бу юлдузлар ҳали ҳам камтар. Кастингларда улар ортиқча сўз айтишдан қўрқади ва ҳар қадамда журналистлардан қочиб юради.
Селена Гомес
Болалигида Селена Гомес жуда уятчан бўлган. Ҳар бир кастинг у учун ҳақиқий синов эди. Селена Revival альбомининг муқовасига суратга тушишига тўғри келганида эса уятдан деярли ёниб кетади.
Кристен Стюарт
Актриса ҳақиқий ҳаётда ҳам ўзини қаҳрамони Белла каби тутади.
Мен ҳар доим Беллани бошқалардан кўра камтарроқ ва ҳиссизроқ қилиб ўйнашни хоҳлардим. У билан менда умумий жиҳат бор – иккаламиз ҳам оддий кийим кийишни яхши кўрамиз, лекин услубларимиз барибир бошқача, — дейди Кристен.
Кира Найтли
Гарчи Кира Найтли актрисалик йўлини танлаган бўлса-да, у машҳурликка тайёр эмас эди. Мухлислар ва оммавий ахборот воситаларининг диққат-эътибори уни ҳайратда қолдиради.
Актриса ҳалигача кўчада таниб қолишларини қабул қилолмайди. У эътибор тортмаслик учун атайлаб оддий кийим кияди ва доим ерга қараб юради.
Зендая
Кўпчилик “Эфория” юлдузини билади, аммо унинг саҳна ортидаги ҳаёти ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Мен болалигимдан уятчан бўлганман. Ижтимоий тармоқларда бўлиш мени хавотирга солади, — деб тан олади Зендая.
Болалигида Зендаянинг ота-онаси уни кўпроқ дўстлари бўлиши учун бошқа болалар билан мулоқот қилишга мажбур қилган.
Кендалл Женнер
Кендалл — опа-сингил Кардашян-Женнерларнинг энг сирлиси. Модель миллионлаб одамлар кўриши мумкин бўлган фото учун камера олдида соатлаб туриши мумкин, лекин нотаниш одамлар билан гаплашишга уялади.
Эд Ширан
Мусиқачини сайёрадаги энг камтар одам деб аташ мумкин. Агар мактабдаги безори болалар бўлмаганида, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Болалигида у зўравонлик қурбони бўлган. Аммо ҳозир у ўша болаларга қараганда анча муваффақиятли. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди