date

Азим Муллахонов оғир жудоликка учради

Азим Муллахонов оғир жудоликка учради

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри раҳбари Азим Муллахонов оғир жудоликка дуч келди. Хонанданинг ўғли Исломбек Муллахонов вафот этди. Бу ҳақда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоаси маълум қилди.

Азим Муллахонов аввалроқ берган интервьюсида фарзандлари — Азизахон, Ферузбек ва Исломбек санъат ихлосманди эканини, аммо уларнинг ҳеч бири ижод йўлини танламаганини айтган эди. Уларнинг барчаси бошқа соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб борган.

“Азизахон, Ферузбек, Исломбек исмли ўғилларим бор. Улар ижодга қизиқиш билдиришган, аммо қийналишларини истамаганим учун “Бошқа касб танланглар”, деганман. Улар касб танлайдиган пайтларда санъаткорлар учун жуда мураккаб давр эди. Кўпчилик артистларнинг даромади юқори деб ўйлайди. Шунинг учун бозорга борсангиз, арзон нарсани икки баравар нархда айтишади. Ҳамма санъаткор ҳам катта тўйлардан катта маблағ олмайди. Телевизорда кўриниб юрганлар орасида ҳам оддий театр маошига ишлайдиганлар кўп. Шу сабаб фарзандларимнинг санъат соҳасига киришини истамаганман”, деган эди хонанда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Азим Муллахонов оғир жудоликка учради