date

Актёр Шохрух Ҳамдамов юксак эътирофга сазовор бўлди!

Актёр Шохрух Ҳамдамов юксак эътирофга сазовор бўлди!

Актёр Шохрух Ҳамдамов “Келажак бунёдкори” унвони билан тақдирланди. Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, санъаткорнинг мухлислари ва яқинлари томонидан илиқ кутиб олинди.

Актёр ушбу эътирофдан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида миннатдорлик билдириб, мурожаат қолдирди.

“Ассалому алайкум, ўзбек халқи. Бугун ҳурматли Президентимиз томонидан менга берилган эътибор, ишонч ва ҳурмат учун катта раҳмат. Ишончингизни оқлайман!” — деб ёзди Шохрух Ҳамдамов.

Санъаткорнинг ушбу пости остида юзлаб табриклар ва самимий тилаклар ёзилмоқда. Мухлислар актёрнинг ижодий фаолиятига юқори баҳо бериб, унга янги муваффақиятлар тилашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актёр Шохрух Ҳамдамов юксак эътирофга сазовор бўлди!