Алишер Узоқовнинг кўзига ёш келишига сабаб бўлган “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Алишер Узоқовнинг кўзига ёш келишига сабаб бўлган “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистонлик актёр Алишер Узоқов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Санъаткор ушбу юксак эътирофдан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида самимий фикрларини билдириб ўтди.

Актёрнинг таъкидлашича, мукофотни қабул қилаётган пайтда болалик йиллари ва ижодий фаолияти давомида босиб ўтган йўли кўз олдидан ўтган. У ушбу лаҳзалар ҳаяжон ва чуқур ҳиссиётларга бой бўлганини айтди.

“Тўғриси, бугун кун бўйи ҳаяжонда бўлдим. Мукофотни қўлга олаётганимда кўз олдимдан болалигим ва бутун ижодий йўлимдаги меҳнатларим ўтди. Кўзда ёш қалқиди”, — деб ёзди Алишер Узоқов.

Алишер Узоқовнинг кўзига ёш келишига сабаб бўлган “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Санъаткор Президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган ушбу мукофот унинг зиммасидаги масъулиятни янада оширганини таъкидлади. Шунингдек, у ота-онаси, устозлари, театр ва кино соҳасидаги ҳамкасблари, режиссёрлар ҳамда ижодий ҳамкорларига миннатдорлик билдирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар