Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги учрашувдан ҳам очкосиз қайтди. Хитой клуби умумий босқич 6-турида сафарда Япониянинг «Хиросима» жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс тақдирини 78-дақиқада урилган гол ҳал қилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Ҳаёто Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Бу мағлубият «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи муваффақиятсиз натижа бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий шогирдлари 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи погонага жойлашди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг