«Коринтианс» Уго Соузани сотиш таклифини рад этди

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби директорлар кенгаши туркиялик «Бешикташ»дан келган Уго Соузани сотиб олиш бўйича расмий таклифни қабул қилмади. Бу ҳақда Estadao хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, турк клуби 27 ёшли дарвозабон учун 10 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, трансфер амалга ошганида, Соуза янги жамоада аввалгисидан тўрт баробар кўп маош олиши мумкин эди, бироқ аниқ рақамлар ошкор этилмаган.
Уго Соуза аввалроқ «Фламенго» ҳамда Португалиянинг «Шавеш» клубида тўп сурган. У 2024 йилда «Коринтианс»га ижарага келиб қўшилган, бир йил аввал эса тўлақонли шартнома имзолаган. Жорий мавсумда дарвозабон 7 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг