Уго Соузанинг «Коринтианс»дан кетиши ҳозирча бекор қилинди

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби директорлар кенгаши Туркиянинг «Бешикташ» жамоасидан келган расмий таклифни рад этди. Estadao хабарига кўра, клуб дарвозабон Уго Соузани сотишга рози бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «Бешикташ» 27 ёшли посбон учун 10 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, трансфер амалга ошганида Соузанинг янги клубдаги маоши аввалгисидан тўрт баробар юқори бўлиши кўзда тутилган, бироқ аниқ сумма очиқланмаган.
Уго Соуза аввал «Фламенго» ҳамда Португалиянинг «Шавеш» клубларида ўйнаган. У 2024 йилда «Коринтианс»га ижара асосида келиб қўшилган ва бир йил аввал тўлиқ шартнома имзолаган. Жорий мавсумда Соуза 7 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг