date

Аргентина футболи ёш истеъдодлар оқимини тўхтатмоқчи

Аргентина футболи ёш истеъдодлар оқимини тўхтатмоқчи

Аргентина Футбол Ассоциацияси маҳаллий клублар иқтидорли ёш футболчиларни эрта йўқотиб қўйишининг олдини олишга қаратилган янги қоида жорий қилди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эндиликда футболчи аввал Аргентина клубида профессионал шартнома имзоламасдан туриб чет элга кетган бўлса, у миллий терма жамоага чақирилмайди.

Мамлакатда амал қиладиган «patria potestad» қонуни ота-оналарга фарзандларини хорижий клубларга компенсациясиз ўтказиш имконини беради. Ассоциация бундай кетишни бевосита тақиқлай олмайди, бироқ терма жамоада ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш хавфи ёш футболчиларни жуда эрта трансферлардан қайтаради, деган умидда.

Қайд этилишича, агар бу талаб аввалроқ кучга кирганида, Лионел Месси, Эмилиано Мартинес ва «альбиселесте»нинг яна бир неча ҳозирги етакчилари халқаро майдонда ўз юртини эмас, бошқа терма жамоани танлашга мажбур бўлиши мумкин эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футболи ёш истеъдодлар оқимини тўхтатмоқчи