date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» яна мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида яна очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафардa «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол 78-дақиқада урилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки аниқ зарба билан жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа «Шанхай Шенхуа» бу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қайд этди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» яна мағлуб бўлди