date

Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди

Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунланди. Энди навбат плей-офф баҳсларига: 16 жамоа стыков раундда майдонга тушиб, 1/8 финалга йўлланма берадиган саккизта чипта учун кураш олиб боради. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни тақдим қилди. Тўп қорамтир рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Уни Adidas компанияси ишлаб чиққан.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи учрашув 30 май, шанба куни ўйланади.

Ҳозирги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди