Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида сафарда “Хиросима”га 0:1 ҳисобида ютқазиб, яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада киритилган гол ҳал қилди: японияликлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг 4 очко тўплаган Слуцкий жамоаси жадвалда 11-ўринда бормоқда. 11 очкога эга “Хиросима” эса учинчи поғонага жойлашди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг