Жикия Туркиядаги ҳолати бўйича саволларга жавоб берди

"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Жикия Туркия клубидаги вазияти ҳақида фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео "ФНЛ с Ильёвым" телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан жамоада ишлари қандай экани сўралганда, у "ҳаммаси яхши" дея жавоб қайтарди. Кейинги саволда Туркиядаги шароитлар қониқтиряптими, деган саволга эса ҳимоячи табассум билан "ҳаммаси жойида" эканини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Георгий Жикия "Антальяспор" сафига ўтган ёзда қўшилган. Шундан буён у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.
Ҳозирда "Антальяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги баҳси 13-февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг