Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида саволларга жавоб берди

"Анталяспор" ҳимоячиси Георгий Жикия Туркия клубидаги ҳозирги вазияти бўйича фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг гаплари акс этган видеони "FNL s Ilovym" телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у "Ҳаммаси яхши, раҳмат" дея жавоб берди. Шунингдек, Туркиядаги шароитлардан ҳам мамнун эканини табассум билан тасдиқлади.
Жикия "Анталяспор" сафига ўтган ёзда қўшилган. Шундан бери у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозирда "Анталяспор" Туркия Суперлигаси жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг