Луис Энрике де Дзэрбининг иш услубини юксак баҳолади

Франция чемпионатининг навбатдаги турида «ПСЖ» принципиал рақиби «Марсел»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, майдонда яққол устунлик қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике рақиб жамоа устози — ҳужумкор футбол талаби билан танилган италиялик Роберто де Дзэрбининг ишини алоҳида эътироф этди.
«Унинг қандай ишлаши менга ёқади. Ҳужумкор футболни танлайди, доимо ғалабага интилади. У Франция чемпионатидаги энг яхши мураббийлардан бири», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.
Ҳозирда «ПСЖ» Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Ланс»ни икки очко фарқи билан ортда қолдирмоқда. «Марсел» эса тўртинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг