Чемпионлар Лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунланди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа қўшимча саралаш (стик) раундида куч синашиб, 1/8 финалга йўлланма берадиган саккизта ўрин учун курашади. Умумий босқичнинг энг яхши саккиз жамоаси эса 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни оммага кўрсатди. У тўқ рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан тайёрланган.
2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс шанба куни, 30 май санасига белгиланган.
Ҳозирги амалдаги чемпион — ПСЖ. Ўтган финалда парижликлар “Интер”га ҳеч қандай имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!