Жек Грилиш жарроҳликдан сўнг мавсумни муддатидан олдин якунлади

"Эвертон"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш оёғидаги жароҳат сабаб операция қилдирди. Англиялик вингер бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчи мавсумни бундай якунлашни истамаганини, бироқ вазият шундай тус олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган ва энди у тикланиш жараёнига эътибор қаратади. Грилиш мухлисларга қўллаб-қувватлагани учун алоҳида миннатдорлик билдирди ҳамда майдонга янада кучлироқ қайтишни мақсад қилганини таъкидлади.
Жорий мавсумда 30 ёшли ярим ҳимоячи "Эвертон" сафида 22 та учрашувда майдонга тушди. У ҳисобига 2 та гол ва 6 та голли узатма ёзилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг