date

Гурцкая Головинни XXI асрнинг энг яхшиларига киритмади

Гурцкая Головинни XXI асрнинг энг яхшиларига киритмади

Машҳур агент Тимур Гурцкая «Монако» ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин фаолиятига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гурцкаянинг фикрича, XXI асрнинг энг яхши россиялик футболчилари рўйхатида Головинга жой йўқ. У YouTube’даги «Eto futbol, brat!» каналида Головиннинг Европадаги фаолияти унчалик ёрқин эмаслигини, ЦСКА сафида ҳам, унинг айтишича, атиги битта совринга эга бўлганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Головин XXI асрнинг энг яхши россиялик футболчилари рейтингида 10-ўринни эгаллаган.

Александр 2018 йилдан буён «Монако» сафида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у 22 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гурцкая Головинни XXI асрнинг энг яхшиларига киритмади