date

ПСЖ мухлислари сабаб клуб интизомий жазога тортилиши мумкин

ПСЖ мухлислари сабаб клуб интизомий жазога тортилиши мумкин

Франция чемпионатининг 21-тури доирасида 8 февраль куни Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтган «ПСЖ» — «Марсель» учрашувида (5:0) майдондон ташқари воқеалар ҳам диққат марказида бўлди. Le Parisien хабарига кўра, парижликлар мухлислари ўзини салбий томондан кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Трибуналарда «Марсель» манзилига ҳақоратли шиорлар янгради, шу мазмундаги баннерлар ҳам намойиш этилди. Айрим иборалар ирқчилик сифатида баҳоланиши мумкинлиги айтилмоқда, бироқ манба суҳбатлашган ҳуқуқшунос буни исботлаш осон эмаслигини таъкидлади.

Ўйин якунига 20 дақиқа қолганида мухлислар кўплаб файйерлар ёққани сабаб баҳс вақтинча тўхтатилди. «ПСЖ» раҳбарияти учрашув олдидан ҳам ишқибозлардан бундай ҳаракатлардан тийилишни сўраб, вазиятнинг олдини олишга урингандӣ.

Аввалроқ клуб мухлислари «Пари» жамоасини ҳақорат қилганидан кейин «ПСЖ» трибунанинг бир қисмини ёпиш жазоси билан жазоланган эди. Энди воқеа яна такрорлангени фонида 18 февраль куни Интизомий қўмита шунга ўхшаш қарор чиқариши эҳтимоли юқори.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ мухлислари сабаб клуб интизомий жазога тортилиши мумкин