date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдунинг танаффус олишини тасдиқлади

«Ал-Наср» мураббийи Роналдунинг танаффус олишини тасдиқлади

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ энг яқин учрашувда у яна таркибда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа тиққиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим баҳс турганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, у Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқаридаги ўйинларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини эслатиб ўтди: бу аввал ҳам бир неча бор кузатилган ҳолат.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдунинг танаффус олишини тасдиқлади