date

Криштиану Роналду қизи билан бирга залда шуғулланди

Криштиану Роналду қизи билан бирга залда шуғулланди

Криштиану Роналдунинг турмуш ўртоғи Жоржина Родригес ижтимоий тармоқларда янги сурат улашди. Унда юлдуз ҳужумчи спорт залида гантеллар билан машғулот ўтказаётгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кадрда 41 ёшли футболчи ёнида қизларидан бири ҳам бор: у ҳам қўлида гантел ушлаб турибди, фақат кичикроқ ва пушти рангдагиси. Жоржина суратга қисқа изоҳ қолдириб, “Дада”, деб ёзди.

Аввалроқ Родригес Роналдуни туғилган куни билан табриклаган пост ҳам жойлагандӣ. Қизиқ жиҳати, табрик футболчининг 41 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб эълон қилинган.

Сўнгги кунларда Роналду “Ан-Наср”нинг бир нечта ўйинларида майдонга тушмади. ОАВда португалиялик футболчи клуб бошқарувидан норози бўлгани сабаб учрашувларни бойкот қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду қизи билан бирга залда шуғулланди