date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эр-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар Лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафар ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа зич тақвимни ҳисобга олиб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин турганини таъкидлади.

Мутахассис Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилди: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларнинг барчасида ҳам майдонга тушавермайди.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди