Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти борасидаги саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «FNL s Il'evym» телеграм-каналида эълон қилинган видеода намойиш этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «Ҳаммаси яхши, раҳмат», деди. Туркиядаги шароитлар ҳақида саволга эса у табассум билан «Бу ерда ҳаммаси кўнгилдагидек», дея жавоб берди.
Жикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига келиб қўшилган. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ҳам улгурди.
Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-феврал куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг