Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркия клубидаги вазияти борасида саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан «Антальяспор»даги ишлар қандай кетаётгани сўралганда, у «Ҳаммаси яхши, раҳмат», дея жавоб берди. Туркияда шароитлар қониқтиряптими, деган саволга эса табассум билан «Ҳаммаси жойида», деди.
Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шундан буён у 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг