«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада қайтиши кутилаётган бўлса-да, айнан шу ўйинда у яна таркибда бўлмайди.
Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий бу қарорни олдинда турган «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув билан боғлади.
Шунингдек, мутахассис Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслигини таъкидлади: унинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим ўйинларда иштирок этмаслиги аввал ҳам кузатилган.
Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!