Англия ЖЧ олдидан Коста-Рика билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати бошланиши арафасида навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, инглизларнинг рақиби Коста-Рика терма жамоаси бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 10 июн куни бўлиб ўтади. Аввалроқ Англия 6 июн куни Янги Зеландия билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум қилинганди. Ҳар икки баҳс АҚШда, Флорида штатидаги машғулот базаси яқинида ташкил этилади, аммо аниқ стадион ҳозирча эълон қилинмаган.
Англия ва Коста-Рика шу пайтгача икки марта тўқнаш келган. 2018 йилда ўртоқлик ўйинида инглизлар Маркус Решфорд ва Денни Уэлбек голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, ундан 4 йил аввал эса ЖЧ гуруҳ босқичида томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган.
17 июн куни Томас Тухел қўл остидаги жамоа жаҳон чемпионатини Хорватияга қарши баҳс билан бошлайди. Ушбу гуруҳда Гана ва Панама ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!