date

Роналду спорт залида қизи билан бирга шуғулланди

Роналду спорт залида қизи билан бирга шуғулланди

Криштиану Роналдунинг жуфти Жоржина Родригес ижтимоий тармоқларда янги сурат улашди. Унда 41 ёшли ҳужумчи спорт залида гантеллар билан машқ қилаётгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кадрда Роналду ёнида унинг қизларидан бири ҳам бор: у ҳам гантел кўтарган, фақат кичикроқ ва пушти рангдаги мини гантеллар билан.

Жоржина суратга қисқа изоҳ қолдириб, “Дада”, деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Родригес Роналдуни туғилган куни билан табриклаган, бироқ пост футболчи 41 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб эълон қилингани эътибор қаратган эди.

Сўнгги пайтларда Роналду “Ал-Наср”нинг бир нечта ўйинларида қатнашмади. ОАВда эса португалиялик футболчи клуб бошқарувидан норози бўлгани учун учрашувларни бойкот қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду спорт залида қизи билан бирга шуғулланди