date

Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди

Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунига етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стиковий раундда майдонга тушиб, 1/8 финал йўлланмаси учун курашади. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқиб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни намойиш қилди. Дизайн асосан тўқ рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар тасвири акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапешт шаҳрида ўтказилади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс 30 май, шанба куни бўлиб ўтади (Тошкент вақти билан).

Ҳозирги амалдаги чемпион — “PSJ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, кубокни қўлга киритганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди