date

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилган бўлса-да, бу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа тигиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларни асрашга қарор қилган. Мураббий «Ал-Фатех»га қарши муҳим учрашув олдидан етакчиларга дам бериш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Роналдунинг сафардаги ўйинларни ўтказиб юбориши «янгилик» эмаслигини эслатди: саудияликлар чемпионати доирасида мамлакат ташқарисида ўтадиган баҳсларда у аввал ҳам бир неча бор қатнашмаган.

Саудия чемпионатининг «Ал-Фатех» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради